Yangiliklar 2020

Ўзбекистонда катталар таълими ва ўқишида иштирок

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Германия халқ университетлари ассоциацияси (DVV) нинг Ўзбекистондаги филиали кўмагида, 2019 йил охирида эмпирик тадқиқот ўтқазди.

Тадқиқотнинг асосий вазифалари қуйидагиларни аниқлашдан иборат эди: аҳолининг расмий, норасмий таълимда ва информал ўқишида иштирок этиш даражаси; ўқув фаолиятининг хусусиятлари; ўқиш сабаблари; ўқишга бўлган тўсиқлар: таълим олиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш; молиялаштириш манбалари ва бошқалар.

Тадқиқот натижалари “Ўзбекистонда катталар таълими ва ўқишида иштироки” номили ҳисоботда тақдим этилди.

Ҳисобот қарор қабул қиладиган шахсларга, шунингдек кенг доирадаги мутаххасислар ва манфаатдор томонларга катталар таълими ва ўқишини илгари суриш бўйича сиёсатни янада ривожлантириш учун қаратилган (қўшимча маълумотни юклаб олиш).

Ушбу ҳисобот Ўзбекистондаги катталар таълими ва ўқиши ҳолати тўғрисидаги миллий маърузанинг асоси бўлиб, уни жорий йил охирига қадар манфаатдор шерикларни жалб қилган ҳолда якунлаш режалаштирилган.

Cookie-Settings
YOU ARE LEAVING DVV INTERNATIONAL
Important notice: If you click on this link, you will leave the websites of DVV International. DVV International is not responsible for the content of third party websites that can be accessed through links. DVV International has no influence as to which personal data of yours is accessed and/or processed on those sites. For more information, please review the privacy policy of the external website provider.