"Ўзбекистон Республикасининг Маданият марказларини ривожлантиришга кўмаклашиш"

Маданият марказларини ривожланишига кумак бериш мақсадида DVVинг Ўзбекистондаги Филиали ва Ўзбекистон Республика Маданият вазирлиги 2015 й. охирида хамколик хақидаги Меморандум имзоланди.

Хамкорлик фаолияти замонавий ёндашувлар, шаҳар, туман ва вилоят аҳолисининг турли хил маданий-маърифий хизматлардан фойдаланиш имконини кенгайтиришга қаратилган фаолият билан таништириш орқали Маданият марказининг салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Бунда ўтказилаётган тадбирлар, курслар, тўгараклар сонини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, шунингдек турли мақсадли (аёллар, ногиронлар, кексалар, иш билан банд бўлмаган ёшлар) гуруҳлардан ташриф буюрувчилар сонини ошириш масалалари жуда аҳамиялидир.

Ушбу фаолиятни олиб бориш учун (Маданият вазирлиги билан келишилган холда) Наманган вилояти маданият маркази белгиланди.

Фаолият 2106 йил Наманган вилояти маданият  маркази негизида бошланди. 2017 йилда тамонлар лойихага иккинчи локация сифатида Қарши тумани маданият марказини қушишга қарор қабул қилди (кулай жойлашуви, буш хоналарнинг мавжудлиги, махалли ахолини камраб олиш имконияти, марказ рахбариятининг хамкорликга таёрлиги ва хк.).

Лойихадан жамланган ижобий тажриба умумлаштирилади ва 2017 йил DVV филиали томонидан тайёрланаётган миллий конференция оммага такдим этилади, Марказнинг республикада мавжуд бошка марказларида мултипликациялаш учун тизимли холга келтирилади

1. Лойиҳанинг умумий мақсади:

Инновацион ёндашулар ҳисобига Ўзбекистон вилоятларида катталар таълими ва ўқитишнинг норасмий тизими самарадорлигига ҳисса қўшиш

2. Лойиҳавий мақсад:

Институционал салоҳиятни кучайтириш ва аҳолининг барча қатламлари томонидан талаб қилинган курсларни ташкил этиш ҳисобига туманлар Маданият  марказининг маданий-маърифий хизматлари кўламини кенгайтириш.

3. Лойиҳанинг мақсадли гуруҳлари:

Шаҳарлар ва туманлар аҳолисининг ижтимоий ночор қатламлари аёллари ва ёшлари.

Ёши, жинси ва ижтимоий мавқеисидан қатъий назар шаҳар ва туман аҳолиси

Вилоят Маданият марказларининг ходимлари.

Батафсил маълумот:

Ўзбек тилида

Рус тилида

Инглиз тилида

Cookie-Settings
YOU ARE LEAVING DVV INTERNATIONAL
Important notice: If you click on this link, you will leave the websites of DVV International. DVV International is not responsible for the content of third party websites that can be accessed through links. DVV International has no influence as to which personal data of yours is accessed and/or processed on those sites. For more information, please review the privacy policy of the external website provider.