«Фарғона вилояти қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб- қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» лойиҳаси

Лойиҳа ҳақида:

Ушбу лойиҳа Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги асосида Фарғона вилояти “Меҳржон” ННТ ва DVVнинг Ўзбекистондаги Филиали билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа мақсади:

Фарғона вилоятида фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, слоҳиятини ошириш ва улар ўртасида  ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш орқали, ижтимоий ҳимояга муҳтож  меҳнат муҳожирлари, аёллар ва уларнинг оилаларига, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий мобил хизматлар ташкил қилиш натижасида қишлоқ ҳудудларида COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга эришиш.

Лойиҳа вазифалари:

  • Фарғона вилоятида фуқаролик жамияти ташкилотларини салоҳиятини ошириш,  давлат ташкилотлари билан ижтимоий   ҳамкорликни  кучайтириш орқали қишлоқ аҳолисини ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. 
  • Қишлоқ аёллари, пандемия даврида қайтиб келган меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларига  касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув курслари (шу жумладан ишбилармонлик кўникмалари), ижтимоий, психологик, тиббий хизматлардан бепул фойдаланишга   имконият  яратиш;    

Режалаштирилган тадбирлар:

Лойиҳа доирасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланган: давра суҳбати, конференция ва  фуқаролик жамияти, давлат, бизнес ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ вакиллари учун  учрашувларни ташкил қилиш.

Фуқаролик жамияти ташкилотлари ва манфатдор  томонлар  вакиллари учун «Инсон ҳуқуқлари ва гендер» Катталарни ўқитишда таълим асослари» «Ижодий тадбиркорлик» мавзуларида  тренинглар ташкил қилиш.

Лойиҳанинг мақсадли гуруҳлари учун  чекка қишлоқ  ҳудудларида ижтимоий  мобил  хизматлар ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув курслари ташкил қилишга  алоҳида эътибор қаратилади.

Касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув курслари («Тикиш ва бичиш», «Новдадан тўқиш», «Компьютер саводхонлиги», «Сутни қайта ишлаш» «Гўзаллик салони») ташкил қилиш ва  ижтимоий, психологик, тиббий ёрдам бўйича маслахатлар бериш натижасида,    COVID-19 пандемиясининг  салбий таъсирини  юмшатиш

Мақсадли гуруҳлар:

  • Иқтисодий қийин вазиятга тушган            300 нафар меҳнат муҳожирлари, қишлоқ аёллари  ва уларнинг оилалари.
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи мехнат миграция ҳудудий бўлимлари ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Фарғона вилояти бошқармаси
  • Лойиҳага жалб қилинган маҳаллий ННТ вакиллари, тренерлар ва консультантлар.

Кутилаётган натижалар

  • Ҳамкор ННТ ўз фаолиятларига  касб- ҳунарга ўргатиш бўйича янги таълимий дастурларни қўллашмоқда.
  • Давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорлик кучайтирилди.
  • Касб-ҳунар ўқув курслари тренерлари, ҳуқуқий, психологик, тиббий масалалар бўйича консультатлар ўз касбий билимлари ошириб  ва амалиётда  қўллашмоқда.
  • Ўқув-курсларни тамомлаган мақсадли гуруҳ вакиллари меҳнат бозорида рақобатбардошлиги  ошди.

Лойиҳа Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги асосида Фарғона вилояти “Меҳржон” нодавлат нотижорат ташкилоти ва DVVнинг Ўзбекистондаги Филиали билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Баннерини (горизонтал) (png) юклаб олиш

Лойиҳа Баннерини (вертикао_паук) (png) юклаб олиш

Loyiha флаерини юклаб олиш: Олди тарафи   (УЗ)    (РУС) 

                                                    Орқа тарафи   (УЗ)    (РУС)

Cookie-Settings
YOU ARE LEAVING DVV INTERNATIONAL
Important notice: If you click on this link, you will leave the websites of DVV International. DVV International is not responsible for the content of third party websites that can be accessed through links. DVV International has no influence as to which personal data of yours is accessed and/or processed on those sites. For more information, please review the privacy policy of the external website provider.