DVV International Ўзбекистонда

DVV International ўз фаолиятини мамлакатда 2002 йилдан бошлаб, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш Федерал вазирлиги (BMZ), Ташқи ишлар вазирлиги ва Европа Иттифоқи томонидан молиявий қўллаб-қувватланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширади. DVV International нинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари - вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлари ҳисобланади.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари
- таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
- аҳолининг заиф гуруҳларини ўқитиш учун сифатли таклифларни ишлаб чиқиш;
- ҳамкор ташкилотларни ташкилий ривожлантириш;
- КТЎнинг самарали тизимини яратиш;
- тажриба алмашиш, консультатив қўллаб-қувватлаш ва экспертиза;
- бутун умр мобайнида ўқиш концепциясини илгари суриш;
- шаҳарлар ва ҳудудларни ўрганиш концепциясини тарғиб қилиш.
DVV International Ўзбекистонда:
- 21-асрда КТЎ ғоялари ва норасмий таълим аҳамиятини илгари суради. Ушбу мақсадда анжуманлар, “Тошкент оқшомлари” норасмий учрашувлар ташкил қилади, нашр ишларини ва ўқув дастурларини чоп этади.
- ҳар йили турли мамлакатлардан келган мутахассислар ўртасида тажриба алмашишга кўмаклашувчи тадбирларни ўтказади. Маҳаллий мутахассислар КТЎ ва бутун умр давомида ўқиш бўйича долзарб масалаларга бағишланган миллий ва халқаро семинарлар / анжуманларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
- cалоҳиятни ошириш, бир неча минг кишини ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида 100дан ортиқ ҳамкор ташкилотларни қўллаб-қувватлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кун тартиби –
ёшлар ва катталар таълимининг ҳиссаси
DVV International таълимни барқарор ривожланиш соҳасида 2030 Кун тартибини муваффақиятли амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган, бутун умр мобайнида ўқиш сифатида кўриб чиқади. Ёшлар ва катталар таълими ва ўқиши ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи бўлган 17та Барқарор Ривожланиш Мақсад (БРМ)ларнинг ҳар бирига эришиш учун жиддий ҳисса қўшади. 4чи Мақсад - “Ҳар томондан қамраб олувчи ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ва барча учун ҳаёт давомида ўқиш имкониятини рағбатлантиришга” алоҳида эътибор қаратилади.
Ёшлар ва катталар таълими ва ўқиши ҳаётнинг энг давомий босқичини қамраб олиб, юқори даражали хизматларнинг осон фойдаланилишини таклиф қилади, ҳамда турли хил мазмундаги дастурларни ўз ичига олади. КТЎ бир вақтнинг ўзида бир неча масалани ҳал қилиш имконини беради: шахс ўсиши, фуқаролик таълими, маданий ривожлантириш ва меҳнат бозоридаги кучли талабга эга бўлган асосий касбий компетенцияларни тақдим этилган курслари.
DVV International нинг Ўзбекистондаги лойихалари ҳақида кўпроқ маълумот олиш.
Ҳамкорлар
DVV International Ўзбекистонда давлат, нодавлат, нотижорат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Муҳим давлат ҳамкорлари қаторига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЙУНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсийалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият марказлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Таълим лойиҳалари маркази, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академияси.
Нодавлат нотижорат ҳамкорлар жамоат ташкилотлари ҳисобланади: Республика “СAБР” ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази, Қашқадарё вилояти “Юксалиш” ахборот-консалтинг ресурс маркази, Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, Жиззах вилояти “Қалб нури” маркази, Сурхондарё “Барқарор” ҳаёт ижтимоий-маърифий маркази, “Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими, Хоразм вилояти “Интербелим” аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази.
Халқкаро ҳамкорлар: ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ), Йевропа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва бошқалар.
DVV International нинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари хақида кўпроқ маълумот олиш.