Халқаро Журналистларни Қайта таййорлаш МарказиЎзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази 1997 йилда ташкил қилинган бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилот, ОАВ вакиллари малакасини ошириш йўналишидаги таълим муассасаси ҳисобланади. Фаолиятимиз Ўзбекистонда ривожланган фу қаролик жамиятини қуришда фаол ва ташаббускор журналистлар авлодини шакллантиришга қаратилган. Ҳозирда замонавий журналистиканинг талаби ҳам шу. Журналист янгича нуқтаи назар, янгича фикрлаш ҳамда эркин мулоқотга киришиш кўникмаларига эга бўлса ҳамда жамият тараққиётининг янги йўналишлари ва қонунчиликнинг янгича асосларига таянган ҳолда фаолият олиб борсагина мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўша олади. Марказ фаолиятида юртимиз журналистларининг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, ихтисослаштириш, малакасини ошириш, хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишларини ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Батафсил маълумот |
«Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказиМиссия: Ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашда кўмаклашиш, уларнинг фуқаролик позицияларини фаоллаштириш, қобилиятлари ва имкониятларини ривожланишини демократик қадриятлар ва ижтимоий шерикчилик асосида ижтимоий инновациялар орқали жорий қилиш. Марказ тарихи: “САБР” маркази 1996 йил, ноябрь ойида тушкунликка тушган аёллар ва болалар учун Ишонч Маркази сифатида ташкил этилди. Фаолиятининг кенгайиши муносабати билан 2005 йилда «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази номи билан қайта рўйхатдан ўтди. 2016 йил август ойидан бошлаб эса «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази сифатида иш бошлади. Фаолиятнинг асосий йўналишлари: - тушкунликка учраган аёллар ва болаларга психологик (руҳий), ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак кўрсатиш (ишонч телефонлари орқали ва юзма юз, жойларда қишлоқ аҳолиси билан учрашувлар); - таълим бериш ва маърифий фаолияти (семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, Медиа-кампаниялар ва акциялар, конференциялар, турли тадбирларни ўтказиш); -социологик ва ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш, -услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва чоп этиш; -Ўзбекистон Республикаси ННТлари учун услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш; - аҳолининг кам таъминланган қатламларидаги ёш хотин-қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш; - аҳолининг кам таъминланган, иқтисодий фаол қатламларини ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида микромолиялаштириш хизматларини кўрсатиш. Батафсил маълумот |
"INTILISH" Respublika axborot-ta'lim markaziИНТИЛИШ Республика ахборот-таълим маркази - бу Ўзбекистон Республикасининг барча 14 маъмурий ҳудудларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилот. Ташкилот тарихи 2001 йилда ташаббускор гуруҳ ташкил этилишидан бошланади, 2003 йилда Тошкент шаҳар ташкилоти сифатида рўйхатга олинган ва 2013 йилда Адлия вазирлиги томонидан 14 минтақавий бўлим очилиши билан республика миқёсида қайта рўйҳатдан ўтказилган. Ташкилотнинг мақсади - соғлиқни сақлаш, маданий ва маърифий даражани ва ижтимоий мослашувни яхшилаш орқали аҳоли ва унинг заиф гуруҳларининг ҳаёт сифатини яхшилаш. Заиф гуруҳларга юқумли, эндемик, психиатрик, наркологик ва бошқа ҳар қандай касалликлар хавфига дучон бўлган ёки таъсирланган одамлар, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ва озодликдан маҳрум бўлган одамлар киради. Фаолият давомида ушбу ташкилот заиф гуруҳларга сўнги хизматлар кўрсатиш, лойиҳа ва шерик ташкилотларнинг ходимларини ўқитиш, кўп шериклик лойиҳаларини бошқариш, миллий даражада стратегик режалаштириш ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш, миллий ва маҳаллий даражада баҳолаш тадқиқотларини ишлаб чиқиш ва ўтказишда иштирок этиш , миллий ва ҳалқаро конференциялар / семинар / тренинглар / учрашувлар / ишчи учрашувларда иштирок этиш каби тадбирларни амалга оширди. Батафсил маълумот |
Республика "Istiqbolli Avlod" ижтимоий-ахборот марказиЮксак вазифа: Ушбу мақсадли гуруҳларнинг ижтимоий интеграция ва фаол фуқаролигини ошириш мақсадида ўсмирлар ва ёшларнинг маълумот олиш, таълим бериш ва ўқитиш орқали шахсиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш. Ташкилотнинг мақсадли гуруҳи: Заиф аёллар (ажрашган, бева, муҳожир, ишсиз, камбағал, кўп болали, одам савдоси қурбонлари, жинсий қулликка кириб кетган аёллар), ишсиз эркаклар (одам савдосининг потенциал қурбонлари), 15-25 ёшдаги ёшлар (гиёҳванд моддалар ва ОИВ / ОИТСга учраган ёшлар). |
“ЮКСАЛИШ” УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, бизнес ҳамжамияти, академик доира вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида ихтиёрийлик асосида бирлаштириш мақсадида таъсис этилган. ЮКСАЛИШ”УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Ҳаракат Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда истиқомат ватандошлар, шунингдек ННТларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради. Бунда: Батафсил маълумот |
Демократия ва Инсон Ҳуқуқлари институтиЎзбекистонда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти ташкил топган. Институтнинг ташкил топиши бўйича презентация 2015 йилнинг 4 июн куни "Ўзбекистонда парламент демократияси ривожланиши: миллий тажриба ва халқаро амалиёт" мавсузидаги халқаро давра суҳбати давомида бўлиб ўтган. Институтнинг ташкил этилиши, давлат бошқарувида демократик тамойилларга амал қилинишини тараққий топтириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ҳимоя қилиш, уларни тарғиб қилиш, ҳукумат ва давлат органлари ва бошқа ташкилотларни бошқаришда демократия тамойилларига доимий равишда риоя қилинишига кўмаклашиш каби бир қатор вазифаларни ўзида қамраб олади. Институт директори Саййора Хўжаеванинг сўзларига кўра, мазкур нодавлат нотижорат ташкилоти 2015 йилнинг мартида ташкил қилинган. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб уларнинг тўртта филиаллари ташкил этилган. |