БМТ нинг Ўзбекистондаги офисиЎзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 1992 йил янги суверен, мустақил давлат сифатида аъзо бўлди. Бир йилдан сўнг Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури (БМТ ТД), Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ), ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЕЙДС), Гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича тузилмаси (БМТ - аёллар), Марказий Осиёда Превентив дипломатия минтақавий маркази, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги ташкилоти, ҳамда БМТ ТД раҳбарлиги остида БМТ кўнгиллилар дастури ваколатхоналаридан ташкил топган. Ташкилот фаолиятига, шунингдек, мамлакатда ваколатхоналари бўлмаган агентликлар, жумладан БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси кўмак бермоқда. Жаҳон банки ҳам мустақил ихтисослашган муассаса сифатида БМТнинг Ўзбекистондаги фаолиятига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. БМТнинг Ўзбекистондаги фаолияти тараққиётга кўмак дастури (ЮНДАФ)га асосланган бўлиб, бу дастур миллий ҳамкорлар ва БМТ ўртасидаги 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни ўз ичига камраб олувчи стратегик хужжат ҳисобланади. Ушбу дастур БМТ агентликларининг билим ва техник ёрдам маблагларини тараққиёт мақсадларига эриши йўлида сарфлашга бўлган интилишларига асосланади. ЮНДАФ 2016-2020 дастурининг асосий тематик йўналишлари:
Батафсил маълумот |
Konrad Adenauer номидаги жамғармаЭркинлик, адолат ва ҳамжиҳатлик. Ушбу умумбашарий қадриятлар Konrad Adenauer жамғармаси фаолиятининг асаосий тамойиллари ҳисобланади. Жамғарма Германия Федератив Республикасининг сиёсий фонди бўлиб, мамлакатнинг етакчи партияларидан бири - Христиан демократик иттифоқи негизида ташкил топган. Ҳозир 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритаётган мазкур фонд 1955 йили Bruno Heke томонидан кичик жамғарма сифатида ташкил этилган. Орадан бироз вақт ўтгач, яни 1964 йили жамғармага Германия Федератив Республикасининг биринчи Федерал канслери Кonrad Adenauer номи берилади. Konrad Adenauer иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германиянинг ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий бунёдкори саналади. Мамлакатни иқтисодий ва сиёсий танг аҳволдан мардонавор олиб чиққан Adenauer тарихда замонавий Германиянинг бош ислоҳотчиси сифатида муҳрланади. Konrad Adenauer жамғармаси Марказий Осиёда ўз фаолиятини 1994 йилда бошлаган бўлиб, ҳозир Тошкент ва Остона шаҳарларида филиалларига эга. Шу ўринда қайд этиш жоизки, Konrad Adenauer жамғармасининг асосий мақсади мустаҳкам ҳамкорлик орқали ҳар бир мамлакатни эркин ва мустақил ривожланишига кўмаклашишдан иборатдир. Мустақилликнинг ўтган йилларида Ўзбекистон билан Konrad Adenauer жамғармаси ўртасида ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорлик алоқалари шаклланди ва изчил ривожланиб бормоқда. Батафсил маълумот |
| Германия Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (GIZ)Ўзбекистонда Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH Германия Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиж Федерал Вазирлиги (BMZ), Германия Федерал Ташқи Ишлар Вазирлиги номидан (AA) ва Германия Федерал Ички Ишлар Вазирлиги (BMI) номидан лойиҳа ва дастурларни амалга ошмирмоқда. GIZ Тошкентда ўз ваколатхонасини 1992 йилда очган, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистонда бошқа лойиҳавий офислар мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги фаолият учун жавобгардир. Айни пайтда мамлакатда 31 миллий ва тўрттта халқаро ходим ва битта интеграциялашган мутахассис ишламоқда (31.12.2018й. Холатига кўра). 1991 йилда мустақилликка эришгач, Ўзбекистон марказлаштирилган режалаштирилган иқтисодиётини янги иқтисодий воқеликларга мослаштира бошлади. Анъанавий савдо алоқалари ва ишлаб чиқариш занжирлари барҳам топди ва янги миллий чегаралар транспорт ва савдо йўллари орқали кесиб ўтилди, бу эса илгари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан тақсимланган энергия ва сув манбаларига киришга тўсқинлик қилар эди. Янги мустақил давлат сифатида Ўзбекистон кўплаб ижтимоий ва иқтисодий муаммоларга дуч келган бир пайт, Халқаро ҳамкорлик доирасида GIZ иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Соғликни сақлаш Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Батафсил маълумот |