"Янги касблар - янги имкониятлар" лойиҳаси

2020 йилда DVV нинг Ўзбекистондаги филиали Фарғона вилоятининг "Янги Йўл" чекка қишлоғида (Қирғизистон билан чегарада) амалга оширилаётган "Янги касблар - янги имкониятлар" деб номланган лойиҳани қўллаб қувватлади. 

2020 йилда DVV нинг Ўзбекистондаги филиали Фарғона вилоятининг "Янги Йўл" чекка қишлоғида (Қирғизистон билан чегарада) амалга оширилаётган "Янги касблар - янги имкониятлар" деб номланган лойиҳани қўллаб қувватлади. 
Лойиҳанинг мақсади касб-ҳунарга ўқитиш, даромад олиш ва иш билан таъминлаш орқали ишсиз аёллар аҳволини яхшилашдир. Қишлоқда яшовчи ва касбий маълумотга эга бўлмаган қиз ва аёлларни иш билан таъминлаш енг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бундай аёлларни мақсадли қўллаб-қувватлаш "Меҳржон" (ННТ) марказининг устувор йўналиши ҳисобланади. Ушбу ташкилот қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга қаратилган 6 лойиҳани амалга оширди. Янги йўл қишлоғида ҳаттоки ўз нонвойхонаси ҳам йўқ эди. Нон ва пишириқлар ҳар куни Фарғонадан (тахминан 40км) олиб келинган. Амалдаги лойиҳа доирасида ўқиш ва ишлаб чиқариш пазандалик устахонаси яратилди ва замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланди ва интернетга уланиш қобилиятига эга замонавий телевизор сотиб олинди. 22 нафар ишсиз қизлар ва аёллар "новвой-ошпаз" касбини ўрганмоқдалар. Уларга ҳар куни Фарғонадан келган икки ўқитувчи дарс берадилар. Касбий курсни тугатгандан сўнг, аёлларнинг бир қисми ўз қишлоқларида иш билан таъминланади, қолганлари ўз бизнес лойиҳаларини қилишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бунинг учун тренинг якунида тадбиркорлик кўникмаларина бағишланган семинарлар ўтказилади. Лойиҳа аёлларга жуда ёқиб келмоқда, улар хоҳиш билан ўқимоқдалар, маҳорат сирларини тезда ўрганадилар ва "Меҳржон" нодавлар ташкилоти раҳбари Хуршида Ибрагимованинг сўзларига кўра, улар ҳаттоки танаффусда ҳам ўқишдан ажралишни истамайдилар. Олинган билим ва кўникмалар аёлларга ўз қадр-қимматини оширишга ва оилалари ҳаётининг сифатини яхшилашга ёрдам беради деб умид қиламиз.

Cookie-Settings
YOU ARE LEAVING DVV INTERNATIONAL
Important notice: If you click on this link, you will leave the websites of DVV International. DVV International is not responsible for the content of third party websites that can be accessed through links. DVV International has no influence as to which personal data of yours is accessed and/or processed on those sites. For more information, please review the privacy policy of the external website provider.