Катта ёшдагиларни ўқитиш ва таълим бериш биринчи бор "Таълим тўғрисида" ги янги қонунга киритилди

2020 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти "Таълим тўғрисида" ги янги қонунни имзолади. Ушбу тадбир мамлакат таълим тизими ривожланишининг янги босқичини бошлаб беради, чунки биринчи марта таълим тўғрисидаги қонун "Катта ёшдагиларни ўқитиш ва таълим бериш" ва "бутун ҳаёт давомида таълим олиш" каби тушунчаларни қамраб олди.​​​​​​​

2020 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти "Таълим тўғрисида" ги янги қонунни имзолади. Ушбу тадбир мамлакат таълим тизими ривожланишининг янги босқичини бошлаб беради, чунки биринчи марта таълим тўғрисидаги қонун "Катта ёшдагиларни ўқитиш ва таълим бериш" ва "бутун ҳаёт давомида таълим олиш" каби тушунчаларни қамраб олди.

Қонуннинг 4. моддасида, таълим соҳасидаги асосий тамойиллар қатори, масалар, "таълим устуворлигининг тан олиниши; таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги; таълим соҳасида камситишларга йўл қўймаслик ...", енди бутун ҳаёт давомида таълим ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Қонун жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, таълим олиш учун тенг ҳуқуқларни кафолатлайди (5-модда).

Биринчи марта Ўзбекистоннинг "Таълим тўғрисида" ги қонунида "Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш" (КЁЎТБ) 19-моддаси пайдо бўлди, унда КЁЎТБ "бутун умр давомида ўрганишнинг марказий таркибий қисмлари" деб эътироф этилган бўлиб, "жамият ҳаётида ва меҳнат фаолиятида катта ёшдагиларни иштирок этишини таъминлашга қаратилган барча шаклларини ўз ичига олади, шунингдек расмий, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларининг бутун мажмуини қамраб олади" деб ёзилган.

Кўп йиллар давомида DVV International UNESCO ва маҳаллий шериклар билан биргаликда КЁЎТБни алоҳида таълим соҳаси сифатида қонунчилик томонидан тан олиниши масалаларини кўтариб чиқди. 2003 йилдан буён минтақавий ва республика конференциялари, давра суҳбатлари ва семинарлари ушбу масалага бағишланган бўлиб, улар Ўзбекистонда КЁЎТБ ва бутун ҳаёт давомида ўрганиш олиш бўйича тавсиялар билан якунланди.

2018 йилда, "Таълим тўғрисида" ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш учун давлат даражасида ишчи гуруҳ тузилганда, унда КЁЎТБ бўйича бўлиб бўлиши кераклиги шубҳасиз эди. DVV International ушбу ишчи гуруҳ аъзоларига қонун лойиҳасида КЁЎТБ ва бутун умр давомида ўрганишни акс эттириш бўйича маслаҳат ёрдамини кўрсатди.

КЁЎТБ ва бутун ҳаёт давомида ўрганиш секторини тан олиш билан боғлиқ кўплаб тавсиялар қабул қилинган қонунда акс этганидан жуда мамнунмиз.  DVV Internationalнинг Ўзбекистондаги кейинги фаолияти янги қонунни амалга оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Cookie-Settings
YOU ARE LEAVING DVV INTERNATIONAL
Important notice: If you click on this link, you will leave the websites of DVV International. DVV International is not responsible for the content of third party websites that can be accessed through links. DVV International has no influence as to which personal data of yours is accessed and/or processed on those sites. For more information, please review the privacy policy of the external website provider.