ННТ "САБР" - Салоҳиятни ошириш ва ўқув дастурларини синаш (2013 – 2019)

Лойиҳанинг жойлашувиЎзбекистон: Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти. 
Лойиҳанинг бажарилиш муддати2013 йилдан ҳозрги кунгача 
(САБР)нинг Вазифаси

Демократик қадриятлар ва ижтимоий шериклик асосида ижтимоий инновацияларни жорий этиш воситасида аҳолининг ижтимоий ҳимояси, ижтимоий аҳволини яхшилаш, уларнинг фуқаролик позитсиясини фаоллаштириш, қобилият ва имкониятларни ривожлантиришга кўмаклашиш.

 
(САБР)нинг Устувор дастурлари

Ижтимоий дастурлар; Маҳаллий ривожланиш марказларини (LDC) яратиш ва ривожлантириш; Ижтимоий заиф гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун микромолиялаштириш дастури; Ахборот-ресурс дастури.

 

Асосий фаолият турлари (САБР)

Инқирозли вазиятда бўлган аёллар ва болаларга психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий, тиббий ёрдам кўрсатиш (аҳоли билан жойларда учрашувлар, шахсан маслаҳат ва ишонч телефонлари ва бошқалар); касбий гуруҳлардаги аёллар ва қизларга касбий кўникмаларини жорий этиш; кам таъминланган ва иқтисодий фаол аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун микрокредит дастурини амалга ошириш; нашрлар ва услубий қўлланмалар таййорлаш; ахборот-маърифий тадбирлар (тренинглар, форумлар, давра суҳбатлари, медиа-акциялар); ННТларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

 
Ҳамкорларикнинг мақсадлари"САБР" ННТ салоҳиятини ошириш орқали аҳолининг заиф қатламларидан бўлган аёллар ва ёшларнинг турмуш даражаси ва фаравонлигини ошириш... Бошқа кўплаб фуқаролик жамияти ташкилотларига қараганда ННТ молиявий барқарорлик учун яхши шароитларга эга-"САБР" мавафаққиятли фаолият кўрсатаётган микромолия ташкилоти сифатида лицензияга эга бўлган филиалга эга. 

DVV International томонидан қўллаб-қувватланади

(лойиҳанинг келиб чиқиши, тарихи ва контексти)

Ҳамкорлик 2013 ва 2014 йилларда ҳар бир кичик лойиҳадан бошланган. 2013 йилда ҳамкор ташкилот томонидан Самарқанд вилоятидан (Ургут тумани) кам таъминланганлар учун меҳнат бозорида касб-ҳунар таълими ташкил этиш учун маблағ ажратилди. 57 та аёлга 3 та касб бўйича бепул таълим олиш имконияти яратилди. 2014 йилда ушбу соҳадаги ҳамкорлик давом этди ва қўшимча 40 аёл ўқитилди. Шундан сўнг "Фаолиятдгаи ижтимоий шериклик: фарофон ҳаёт учун кўникмаларни ривожлантириш" узоқ муддатли лойиҳада шериклик кўламини кенгайтиришга қарор қилинди. 2015 йилдан бошлаб янги ёндашув ишлаб чиқилган бўлиб, у нафақат касбий таййоргарликни, балки юридик ва психологик маслаҳат ва шахсий ривожланиш бўйича ўқишни ҳам ўз ичига олиши керак. Ҳамкорликнинг яна бир таркибий қисми Германия томонидан таклиф этилган мутахассис томонидан ўтказилган катталар учун таълим соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиш шаклида тренинглар ўтказиш, тренерлар таййорлаш ва ташкилий ривожланиш таҳлили. ННТнинг техник имкониятлари ҳам яратилди ва касбий таълим бўйича таклифлар кенгайтирилди.

 
Мақсадли гуруҳларҲамкор ННТ "САБР", Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Ургут ва Оқдарё туманларидаги маҳаллий ривожланиш марказлари, аҳолининг заиф қатламларидан бўлган аёллар ва ёшлар.  
Лойиҳага ёндашувЛойиҳада маҳаллий меҳнат бозорида талаб қилинадиган касбий кўникмаларни шакллантиришга, шунингдек, аҳолининг заиф қатламларидан бўлган аёллар ва ёшларнинг шахсий ривожланишига қаратилган комплекс ёндашув мавжуд. Бундан ташқари, "САБР" ҳамкор ННТнинг салоҳиятини ошириш бўйича фаолиятни ривожлантириш, манфаатдор томонлар ва давлат органлари билан ҳамкорликда ижобий тажрибасини ривожланлитириш, катталар учун таълим бўйича маҳаллий ва миллий даражада диалог ўтказиш.  
Эришилган натижалар 
  • 2013 йилдан бери бир нечта лойиҳалар ва йирик тадбирлар амалга оширилди (тахминан 150000 евро);
  • "САБР" нинг ташкилий ва институтционал ривожланиши қўллаб-қувватланади;
  • Мутахассисларни жалб қилган ҳолда касблар бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилган
  • LDCлар зарур ускуналар билан жиҳозланган;
  • 500 дан ортиқ иштирокчилар лойиҳа фаолиятида қатнашдиларtnashdilar.
 
 
Бошқа халқаро шериклар Haven Wolverhampton (United Kingdom); URU Connect (United Kingdom). 

Контакт маълумотлар

(САБР)

Манзил: 140105, Ўзбекистон, Самарқанд, Mir Said Baraka кўчаси, 65. Телефон: +998 66 233-66-66

Факс: +99866 233-76-90. Веб-сайт: www.sabr.uz FB: www.facebook.com/sabr.socioeconomic.7

Боғланиш учун шахс: Мавлюдахон Ширинова, директор.

 

Батафсил маълумот:

Документ №1

Документ №2