DVV International Ўзбекистонда

DVV International ўз фаолиятини мамлакатда 2002 йилдан бошлаб, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш Федерал вазирлиги (BMZ), Ташқи ишлар вазирлиги ва Европа Иттифоқи томонидан молиявий қўллаб-қувватланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширади. DVV International нинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари - вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлари ҳисобланади.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари

  • таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
  • аҳолининг заиф гуруҳларини ўқитиш учун сифатли таклифларни ишлаб чиқиш;
  • ҳамкор ташкилотларни ташкилий ривожлантириш;
  • КТЎнинг самарали тизимини яратиш;
  • тажриба алмашиш, консультатив қўллаб-қувватлаш ва экспертиза;
  • бутун умр мобайнида ўқиш концепциясини илгари суриш.

DVV International Ўзбекистонда:

  • 21-асрда КТЎ ғоялари ва норасмий таълим аҳамиятини илгари суради. Ушбу мақсадда анжуманлар (2003, 2010, 2011, 2018 йй.), “Тошкент оқшомлари” норасмий учрашувлар ташкил қилади, нашр ишларини чоп этади.
  • ҳар йили турли мамлакатлардан келган мутахассислар ўртасида тажриба алмашишга кўмаклашувчи тадбирларни ўтказади. Маҳаллий мутахассислар КТЎ ва бутун умр давомида ўқиш бўйича долзарб масалаларга бағишланган миллий ва халқаро семинарлар / анжуманларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
  • cалоҳиятни ошириш, бир неча минг кишини ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида 80дан ортиқ ҳамкор ташкилотларни қўллаб-қувватлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кун тартиби –

ёшлар ва катталар таълимининг ҳиссаси

DVV International таълимни барқарор ривожланиш соҳасида 2030 Кун тартибини муваффақиятли амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган, бутун умр мобайнида ўқиш сифатида кўриб чиқади. Ёшлар ва катталар таълими ва ўқиши ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи бўлган 17та Барқарор Ривожланиш Мақсад (БРМ)ларнинг ҳар бирига эришиш учун жиддий ҳисса қўшади. 4чи Мақсад - “Ҳар томондан қамраб олувчи ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ва барча учун ҳаёт давомида ўқиш имкониятини рағбатлантиришга”  алоҳида эътибор қаратилади.

Ёшлар ва катталар таълими ва ўқиши ҳаётнинг энг давомий босқичини қамраб олиб, юқори даражали хизматларнинг осон фойдаланилишини таклиф қилади, ҳамда турли хил мазмундаги дастурларни ўз ичига олади. КТЎ бир вақтнинг ўзида бир неча масалани ҳал қилиш имконини беради: шахс ўсиши, фуқаролик таълими, маданий ривожлантириш ва меҳнат бозоридаги кучли талабга эга бўлган асосий касбий компетенцияларни тақдим этилган курслари.

DVV International нинг Ўзбекистондаги лойихалари ҳақида кўпроқ маълумот олиш.


Ҳамкорлар

DVV International Ўзбекистонда халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ишлайди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридгаи "Оила" илмий-амалий тадқикот маркази, Ўзбекистон Республикасининг Туризм бўйича давлат қўмитаси муҳим давлат миқёсидаги ҳамкорлар ҳисобланади.

Нодавлат ташкилотлар булар: "Халқаро Журналистларни қайта таййорлаш маркази", "САБР" ННТ, "ИНТИЛИШ" ННТ, "Истиқболли авлод" Республика ижтимоий ахборот маркази, Қашқадарё вилоятининг "ЮКСАЛИШ" маркази, "Меҳржон" ННТ, Қорақалпоғистон Республикаси "Истиқболли авлод" - Республика ижтимоий - ахборот марказининг филиали, Декмократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Сурхандарё "Барқарор хаёт" ижтимоий-маърифий маркази ва Ўзбекистон катталар учун таълим ассотсиатсияси. 

Халқкаро ҳамкорлар: ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Конрад Аденаур номидаги жамғарма, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ) ва бошқалар. 

DVV International нинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари хақида кўпроқ маълумот олиш. 

 

Cookie-Settings
YOU ARE LEAVING DVV INTERNATIONAL
Important notice: If you click on this link, you will leave the websites of DVV International. DVV International is not responsible for the content of third party websites that can be accessed through links. DVV International has no influence as to which personal data of yours is accessed and/or processed on those sites. For more information, please review the privacy policy of the external website provider.