Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг Маданият ва дам олиш марказлари. 

Собиқ маданият уйлари ва клуб муассасалари негизида ташкил этилган маданий марказлар, давлат ташкилотлари эгалиги шаклида бўлган ва асосан норасмий секторда фаолият юритади ва турли маданий, маърифий хизматларни таклиф қилиш билан шуғулланади (тўгараклар, бадиий ва мунозара клублари, маданият арбоблари билан учрашувлар ва бошқалар).

Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишдан асосий мақсад аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий ва маърифий эҳтиёжларини қондириш учун зарур шароитларни яратиш, бўш вақтларни самарали ва мазмунли ташкил этишда кўмаклашишдир.

Хозирги кунда марказлар асосан маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб боришади - улар маҳаллий аҳолига (асосан мактаб ўқувчилари, талабар)га турли хил мусиқа, ашула ва рақс тўгаракларини (шу жумладан ижодий ансамблларда иштирок этишни), шунингдек кенг аҳоли қатларлари учун оммавий маданий-кўнгилочар тадбирлар (концертлар, театрлаштирилган томошалар ва бошқалар).

Лойиҳанинг умумий мақсади: Инновацион ёндашулар ҳисобига Ўзбекистон вилоятларида катталар таълими ва ўқитишнинг норасмий тизими самарадорлигига ҳисса қўшиш

Лойиҳанинг мақсади: Институтсионал потенциални мустаҳкамлаш ва аҳолини турли талаб қиладиган курсларини ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Маданият марказларининг маданий ва маърифий хизматлари турларини кенгайтириш.

Лойиҳанинг мақсадли гуруҳлари: тангланган ҳудудлардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларидаги аёллар ва ёшлар; ёши, жинси ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар танланган минтақалар аҳолиси: танланган ҳудудларда ишлайдиган маданий марказларнинг ходимлари. 

Ходимлар малакасини ошириш бўйича курслар, Марказнинг ўзи ва атрофдаги Марказлар маъмуриятлари, семинарлар, давра суҳбатлари минтақадаги маданий ва дам олиш муассасалари фаолиятини бошқаришнинг инновацион усулларини жорий этишга имкон беради.

Батафсил маълумот

 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

“ОИЛА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ

“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.
     “Оила” маркази оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.
     “Оила” маркази, “Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига эга бўлади.
     “Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган “Оила” маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолият юритади.
     “Оила” марказининг асосий вазифалари оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш, давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширишдир.

Батафсил маълумот

 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат Қумитаси

1993-йилда Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон саййоҳлик ташкилотига (UNWTO) аъзо бўлди. Ўшандан бери дунё туристик марказларидан бири бўлган Ўзбекистон йирик саййоҳлик форумлари ўтказиладиган жойга айланди: Самарқанд (1994), Хива (1999) ва Бухорода (2002). 

Лойиҳанинг асосий йўналишлари:

  • ушбу мамлакатларда туризмни ривожлантириш ва меросни сақлаш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш;
  • объектларни сақлаш ва уларни ривожлантириш ўртасидаги мувозанатни таъминлаш;
  • иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратиш учун стратегик имкониятларни аниқлаш;
  • туризмнинг барча муҳим иштирокчиларини максимал даражада жалб қилишни рағбатлантириш;

Қўмитанинг вазифалари ва функциялари

  • мамлакантинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит консепцияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
  • туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, Ўзбекистон Республикасининг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендлари ҳалқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
  • ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвеститсияларни, шунингдек халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилоларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
  • туризм фаолияти ривожланишини мувофиқлаштириш, минтақаларда янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари ва туризм объектлари бўйича ягона миллий рейестрларни шакллантириш;
  • туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хиҳматлари кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартлари ишлаб чиқилишини мувофиқташтириш, туризм соҳасида хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштириш ҳамда лицензияланадиган ва сертификатлаштириладиган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш;
  • туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор муносабатлари асосида тартибга солишни мақбуллаштириш ва туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
  • туризм фаолияти соҳасида биринчи навбатда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
  • туризм фаолияти субъектлари ходимларини мунтазам равишда қайта таййорлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифат даражасида ташкил этиш, тармоқ туризм фанларини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Батафсил маълумот