"Қамоқдан, жамиятдан ташқарида" лойиҳаси

Лойиҳанинг мақсади:

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш, шунингдек, умуман инсон ҳуқуқлари ва айниқса собиқ маҳбусларнинг ҳуқуқлари тўғрисида хабардорликни ошириш.

Фаолият турлари:

  1. Собиқ маҳбуслар дуч келадиган кенг тарқалган муаммоларни ўрганиш, жабрланганлик ҳолатлари ва маҳаллий ижтимоий хизматларга мурожаат қилган собиқ маҳбусларнинг тажрибаси.
  2. Белгиланган мақсадли гуруҳ билан ишлаш бўйича манфаатдор томонлар учун қўлланма ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари билан мавжуд ҳамкорлик алоқалари.
  3. Ижтимоий реинтеграцияни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва мавжуд хизматларни тавсифловчи собиқ маҳбусларнинг ҳуқуқлари ва имтиёзлари бўйича йўл харитаси.
  4. Манффатдор томонлар ва ОАВ учун салоҳиятни ошириш бўйича тренинглар.
  5. "Ижтимоий шериклик аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий хизматлар сифатини ошириш механизми сифатида: муаммолар ва ечимлар" мавзусидаги иштирокчилар билан ишчи учрашув.
  6. Лойиҳани амалга ошириш жараёни билан ОАВ ва кенг жамоатчиликни таништириш учун матбуот анжумани.
  7. "Ижтимоий шериклик: муаммо ва истиқболлар" мавзусидаги миллий конференция.
  8. Ғолибларни тақдирлаш билан журналистлар учун "Ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид энг яхши материал" танлови эълон қилинди ва ўтказилди. 93 та мақола кўриб чиқилди ва баҳоланди. Танлов иштирокчилари билан тақдирлаш маросимида уч ғолибга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди, беш нафар журналистга эса фақат диплом топширилди.